5 июль, якшанба куни қиролликнинг Сандрингем ҳудудида малика Шарлоттани чўқинтириш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда «Nur.kz» хабар беради.
Тантанали маросимда қироллик оиласи аъзолари, жумладан Буюк Британия қироличаси Елизавета II иштирок этди. Малика Шарлотта Иордан дарёсининг суви билан чўқинтирилди. У айнан 1841 йилдаги қиролича Викториянинг қизиники каби кўйлакда эди.
Чўқинтириш маросими Кентербери архиепископи Жастин Уэлби томонидан ўтказилди. Черков атрофида ўнлаб одамлар шаҳзода Уильям оиласини кўриш учун тўпланди.
Изоҳ (0)