Миср армияси ўтган уч кун ичида Синай яриморолида 205 нафар жангарини йўқ қилди, деб хабар бермоқда «Коммерсант».
Қайд этилишича, террорчиларнинг маконларини йўқ қилиш бўйича операция Шимолий Синай вилоятининг маъмурий маркази Ал Ариш, шунингдек Рафах ва Шайх Зувайд ҳудудларида давом этмоқда.
Рафах ва Шайх Зувайдга 1 июль куни 300 га яқин қуролланган жангарилар бостириб келиб, полиция ва ҳарбийлар жойлашган блокпостларга ҳужум қилган эди. Ўша кунги жангларнинг ўзида 100 га яқин террорчи йўқ қилинган, ҳарбийлардан эса 17 киши ҳалок бўлган.
Изоҳ (0)