ВГТРК (Бутунроссия давлат телерадиокомпанияси) спорт бўлими ходимларини қисқартиришни бошлади. «RBC.ru»нинг хабар беришича, бу ҳақда телешарҳловчи Александр Неценко ўз твиттерида маълум қилган.
«Расмий ахборот. ВГТРКнинг спорт бўлими ходимларининг барчаси 1 октябрга қадар ишдан бўшатилиши расман эълон қилинди...», - деб ёзади шарҳловчи.
ВГТРК матбуот хизмати спорт таҳририяти ходимлари сони қисқартирилаётганини тасдиқлади, бироқ айнан қанча ходим ишдан бўшатилишини маълум қилмади. Ишдан кетган ходимлардан бирининг сўзларига кўра, қарийб 500 киши ишдан олинади.
«Газпром-медиа» раҳбариятига яқин манбанинг маълум қилишича, ишдан бўшатилган ходимларнинг аксарияти «Россия-2» телеканали ўрнида ташкил этиладиган янги «Спорт 360» телеканалига ишга таклиф этилади.
Аввал хабар берилганидек, 2015 йил кузида ВГТРКга тегишли «Россия-2» телеканали частоталарида янги спорт канали эфирга чиқа бошлайди. Мазкур канал «Газпром-медиа» холдинги таркибида бўлади.
Изоҳ (0)