Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Сардор Рашидов Қатарнинг «Ал-Жаиш» клуби билан шартнома имзолади. Бу ҳақда «Championat.asia» хабар бермоқда.
«Бунёдкор»нинг эндиликда собиқ футболчиси куни кеча «Ал-Жаиш» қароргоҳига етиб борди ва шахсий шартнома шартларини келишиб олди.
«Рашидов тиббий кўрикдан ўтгач, «Ал-Жаиш» билан шартнома имзолади», ― дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, Қатарда янги футбол мавсуми август ойида старт олади.
Изоҳ (0)