Infinity Electronics (Ўзбекистон) хорижий корхонаси ва Буюк Британияда рўйхатга олинган Wynex Innovation компанияси мобил телефонлар ишлаб чиқариш бўйича Smart Communications қўшма корхонасини ташкил этди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар бермоқда.
«Навоий» эркин индустриал-иқтисодий зонасида жойлашган корхона йилига 200 минг донагача телефон ишлаб чиқаради. ЭИИЗ сайтида хабар берилишича, қўшма корхона таъсисчилари лойиҳага 2 миллион доллар сармоя киритиш ниятида.
Маълумот учун, Infinity Electronics хорижий корхонаси Artel бренди остида телефонлар, смартфонлар ва планшетлар ишлаб чиқаради. Wynex Innovation компанияси эса ўтган йили ёзда Лондонда ташкил этилгани маълум.
Изоҳ (0)