Ўзбекистон Республикаси Президенти Ислом Каримовнинг таклифига биноан Ҳиндистон Республикаси Бош вазири Нарендра Моди 2015 йил 6—7 июль кунлари расмий ташриф билан Ўзбекистонда бўлади, деб хабар беради ЎзА.
Олий даражадаги учрашув ва музокаралар чоғида Ўзбекистон – Ҳиндистон ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар муҳокама қилинади.
Музокаралар якуни бўйича Ўзбекистон Республикаси ва Ҳиндистон Республикасининг Қўшма баёноти қабул қилиниши, кўп қиррали ўзаро ҳамкорликни янада мустаҳкамлашга қаратилган ҳукуматлараро ва идоралараро ҳужжатлар имзоланиши режалаштирилган.
Изоҳ (0)