Савицкий номидаги Қорақалпоғистон давлат санъат музейи таниқли рассом таваллудининг юз йиллигини нишонлашни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Anons.uz» хабар бермоқда.
Музейга турли мамлакатлардан кўплаб меҳмонлар ташриф буюриши кутилмоқда. Ташрифчилар эътиборига Савицкийнинг шахсий коллекцияси ва рассом ҳақидаги иккита ҳужжатли фильм ҳавола этилади.
«Kultura.uz»нинг хабар беришича, Савицкийнинг юз йиллик юбилейи 4 сентябрь куни нишонланади.
Маълумот учун, Савицкий номидаги музей Нукус шаҳрида жойлашган бўлиб, Ўзбекистондаги энг йирик музейлардан бири ҳисобланади.
Изоҳ (0)