Германиянинг Spiegel журнали таҳририяти АҚШ махсус хизматлари нишонида бўлган. Бу ҳақда Spiegel Online интернет-нашрига таяниб, «ТАСС» хабар бермоқда.
2011 йил ёзида АҚШ Марказий разведка бошқармаси (МРБ) Германия канцлери муассасаси махсус хизматлар ишини мувофиқлаштириш бўлими бошлиғи Гюнтер Хайсни гўёки журналнинг ҳукуматда алоқалари борлиги тўғрисида огоҳлантирган.
Spiegel АҚШ махсус хизматлари таҳририят телефон қўнғироқларини эшитиб борган деб ҳисобламоқда ва 3 июль, жума куни Карлсруэдаги мамлакат бош прокуратурасига таҳририятга нисбатан айғоқчилик фаолияти юритилганлиги бўйича гумон ва телефон музокаралари сиринининг бузилиши юзасидан шикоят билан мурожаат қилди.
Изоҳ (0)