Россиянинг «Главная сцена» мусиқий лойиҳаси орқали танилган ўзбекистонлик Сардор Милано АҚШнинг NBC телеканалига тонгги эфирда интервью берди, деб хабар бермоқда «Uz24.uz».
Хонанданинг сўзларига кўра, бу унинг инглиз тилидаги илк интервьюси бўлган ва жуда ҳаяжонланган. Бошловчи Стюарт Мур Сардорга унинг чиқишлари ва Америкага ташрифи борасида бир нечта савол берган. Эфирдан ёзиб олинган видеони Мурнинг ўзи Facebook’даги саҳифасига жойлаштирган.
Шунингдек, америкалик телебошловчи бир пайтлар Backstreet Boys гуруҳини очган Тим Кунс Сардорни навбатдаги жаҳон юлдузи деб ҳисоблашини таъкидлаган.
Изоҳ (0)