Ўзбекистонда хизмат кўрсатган футбол мураббийи Александр Кочетков 1 июль куни Москвада 83 ёшида ҳаётдан кўз юмди, деб хабар қилади «12news.uz».
Кочетков 1977—1979 йилларда Тошкентнинг «Пахтакор» жамоасида бош мураббий бўлиб ишлаган.
У Россияда ҳам хизмат кўрсатган мураббийга айланган. Александр Кочетков бош мураббий сифатида «Луч» (Владивосток), «Химик» (Дзержинск), «Амур» (Благовешченск), «Алга» (Фрунзе), «Спартак» (Оржоникидзе), «Кубань» (Краснодар) ва «Сокол» (Саратов) жамоаларида ишлаган.
Изоҳ (0)