Тошкентнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 14-сон болалар мусиқа ва санъат мактабининг иккинчи синф ўқувчилари Юрмала (Латвия)даги «Арабеск» Халқаро хореография фестивалидан мукофотлар билан қайтди, дея хабар бермоқда «Газета.uz».
Мария Ефимова, Ясмина Салам ва Малика Нумонжонова 8—10 ёшдагилар гуруҳида «Эстрада ҳинд рақслари» йўналишида биринчи, «Ўзбек халқ рақслари» йўналишида эса иккинчи ўринни эгаллади.
Нашр ёзишича, фестиваль иштирокчилари учун махсус Швеция бўйлаб теплоходда кўп кунлик саёҳат уюштирилди.
Изоҳ (0)