Номаълум шахслар Москвада ўзбекистонлик аёлнинг деярли 3 миллион рубллик пули ва қимматбаҳо буюмларини тортиб олди, дея хабар бермоқда «ТАСС» пойтахт ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб.
Уч нафар номаълум шахс Ўзбекистон фуқароси томонидан ижарага олинган хонадоннинг эшигини жиринглатиб, ичкарига кирган. Аёлнинг юзига мушт тушириб, боғлаб қўйган. Босқинчилар унга пичоқ билан таҳдид қилиб, 50 минг рубл, 50 минг доллар пули ва заргарлик буюмларини тортиб олган. Шундан сўнг улар ўғирланган буюмлар билан бирга воқеа жойидан яширинган.
Жабрланувчи таъкидлашича, жами зарар 2,8 миллион рублни ташкил этган.
Босқинчилик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, жиноятчиларни қидириш бошланди.
Изоҳ (0)