Россиянинг Тожикистондаги 201-базасининг уч нафар ҳарбий хизматчиси Вахш дарёсида чўкиб кетди, деб хабар беради Meduza Хатлон вилояти қутқарув хизмати маълумотига таяниб.
Ҳарбий хизматчилар Душанбедан 100 километр масофада жойлашган «Самбули» полигонида машқ ўтаётган эди. Қутқарув хизмати берган маълумотга кўра, улар 29 июнь куни чўкиб кетган.
Ўз навбатида Россия Федерацияси Мудофаа вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, «сув тўсиқларини енгиб ўтиш бўйича машқларни бажариш давомида» уч нафар ҳарбий хизматчи кучли оқимли дарёга қулаб кетган.
Воқеа жойига Марказий ҳарбий округ комиссияси юборилди. Қидирув ишлари давом этмоқда.
Изоҳ (0)