Тошкент иккиламчи уй бозоридаги ўртача таклиф нархи июнь ойи якунларига кўра 1 квадрат метр учун 747 шартли бирликни ташкил этди. Бу ҳақда Credo Max Estimation баҳолаш ташкилотига таяниб, «Газета.uz» хабар берди.
Май билан таққослаганда (747 ш. б.) квартира нархлари ўзгаришсиз қолди. Панель уйлардаги квартиралар ўртача нархи 714 ш. б., ғишт уйлардаги — 792 ш. б. (майда 800 ш. б., -1% )ни ташкил қилди.
Июнь ойида Тошкентдаги 11 тумандан 8 тасида квартира нархлари пасайган, биттасида ошган.
Бектемир (500 ш. б.), Олмазор (734), Учтепа (731) ва Юнусобод (770) туманларида нархлар 3 фоизга, Сергели (585) ва Яшнобод (673) туманларида 2 фоизга, Чилонзор (774) ва Яккасарой (822) туманларида 1 фоизга камайди. Мирзо Улуғбек (753) ва Шайхонтоҳур (835) туманларида нархлар ўзгаришсиз қолди.
Изоҳ (0)