Қоҳирада Миср бош прокурори Ҳишом Баракатнинг автомобили портлатилиши оқибатида Баракат оғир жароҳатлар олиб, шифохонада вафот этди, деб хабар бермоқда «News.tj». Яна 9 киши жароҳат олган бўлиб, уларнинг орасида бош прокурор тансоқчиларининг икки нафари, жумладан қўриқчилар раҳбари ҳам бор.
Аввалроқ Миср Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий вакили Ҳусам Абдулғаффор бош прокурорнинг жароҳатлари жиддий эмаслигини маълум қилган эди. Портлаш эрталаб Баракот ташриф буюрган ҳарбий академия деворлари олдида содир бўлган. Дастлабки маълумотларга кўра, бомба автомобиль яқинига қўйилиб, масофадан туриб бошқарилган. Теракт учун жавобгарликни «Гиза халқ қаршилиги» ҳаракати ўз бўйнига олган.
Қайд этилишича, Баракат анча жиддий жиноят ишларини олиб борган. 16 июнь куни ўлим жазосига маҳкум қилинган собиқ президент Муҳаммад Мурсий иштирокидаги қамоқдан қочиш иши, Порт-Саид стадионида 70 кишининг ўлимига олиб келган ҳодисалар шулар жумласидандир.
Изоҳ (0)