Индонезиянинг Шимолий Суматра провинсиясидаги Медан шаҳрида ҳарбий самолёт меҳмонхона устига қулаб тушди. Ҳалокат натижасида камида 30 киши вафот этди, деб хабар беради «РИА Новости».
Мамлакат ҳарбий ҳаво кучлари генерал майори Фуад Бася самолётнинг қулаганини тасдиқлади. Дастлабки хабарларга қараганда, гап Hercules ҳақида кетмоқда.
Ҳозирча ҳалок бўлганларнинг аниқ сони маълум эмас. Гувоҳларнинг таъкидлашича, самолёт Golden Eleven меҳмонхонаси устида ҳавода портлаб кетган ва қулаши олдидан иккита бинога урилган.
Айни вақтда ҳалокат бўлган ҳудудда ёнғин давом этмоқда. Ўнлаб ўт ўчириш машиналари алангани бартараф этишга уринмоқда.
Изоҳ (0)