Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин Лондонда ўтказиладиган «Уимблдон» турнири олдидан ATP рейтингида 30 поғонага кўтарилди ва 62-ўринга жойлашди, деб хабар беради «12news.uz».
Эслатиб ўтамиз, 27 июнь куни ўзбек теннисчиси Ноттингем шаҳрида ўтказилган Aegon Open Nottingham турнирида ғалаба қозонди. Истомин турнир ғолиби сифатида 79,345 евро мукофот пули ҳамда 250 рейтинг очкосига эга бўлди.
Денис шу ҳафтада «Катта дубулға» туркумига кирувчи «Уимблдон» турниридаги иштирокини бошлайди. Дастлабки босқичда унинг рақиби дунёнинг 65-ракетка устаси испаниялик Альберт Рамос-Винолас бўлади.
Изоҳ (0)