Пэтч лақабли ит интернетнинг янги қаҳрамонига айланди, дея хабар бермоқда Metro. Мазкур Австралия кичик овчаркаси чақалоқдан аввал «она» дейишни ўрганди. Юз берган ҳодиса видеоси YouTube’га юкланган ва ҳозиргача 70 мингдан зиёд марта кўрилган.
Газетанинг қайд этишича, роликда айнан болага «она» деган сўз ўргатилаётган вақтда, бу сўзни чақалоқдан аввал ит айтиб қўйгани билан боғлиқ «ноқулай вазият» тасвирланган. «Пэтч кечки овқатни қўлга киритиш учун ҳар нарсага тайёр эди», - деб ҳазил аралаш ёзади Metro.
http://www.youtube.com/watch?v=XqsA7ibPzTM
Ролик интернетга дастлаб Андреас Диас томонидан жойлаштирилган. Клипда Диаснинг турмуш ўртоғи Жинет 15 ойлик неварасини ҳаётидаги биринчи сўзни айтишга ўргатаётгани кўрсатилади. «Мукофот» сифатида кечки овқат белгиланган эди. Ўйин қоидасини биринчи бўлиб Пэтч тушуниб, бир неча бор «она» («mama») сўзига ўхшаш товушларни чиқаради.
Изоҳ (0)