2015 йилнинг 29 июнь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар Вазири Абдулазиз Камилов Россия Федерациясининг Тошкент шаҳридаги Элчихонасига ташриф буюрди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
ТИВ Раҳбари Россиянинг таниқли давлат ва жамоат арбоби, собиқ Бош вазир ва ташқи ишлар Вазири Евгений Примаков вафоти муносабати билан Элчи Владимир Тюрденевга таъзия билдирди ва Ҳамдардлик китобига қайд киритди.
Эслатиб ўтамиз, Россиянинг собиқ бош вазири, собиқ ташқи ишлар вазири Евгений Примаков 26 июнь куни Москвада 86 ёшида вафот этганди.
Изоҳ (0)