Самарқанд шаҳрида яшовчи эркак Оқдарё тумани ҳудудуда Nexia автомашинасида кетаётганида йўл ёқасида бир киши қўл кўтарди. Ҳайдовчи машинани тўхтатганида, ўша нотаниш кимса ҳеч бир сабабсиз бирдан унга ташланиб, кетма-кет мушт туширди, деб ёзади «Ҳуқуқ» газетаси.
Ҳаддидан ошган безори бунга ҳам қаноатланмай, машина капоти ва ойналарига тош отиб синдириб, кейин қочиб қолди. Жабрланувчининг зудлик билан берган хабари асосида иш олиб борган ички ишлар идоралари ходимлари кўп ўтмай ушбу ҳуқуқбузарликни содир этган безорини ушлашга муваффақ бўлди. У самарқандлик шахс бўлиб чиқди.
Газета берган маълумотга кўра, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ (0)