Перу президенти Олянта Умала 28 июнь куни мамлакат шимолида 30 йилдан бери амалда бўлган фавқулодда ҳолат тартиби тўхтатилганини эълон қилди. Бу ҳақда Kommersant.ru хабар бермоқда.
Қайд этишларича, Перу шимолидаги Алто Уаллага вилоятида кўп вақтлардан бери маочи Sentier Lumineux гуруҳи исёнчилари ҳаракат қилиб келгани ва наркобизнес гуллаб-яшнагани сабаб фавқулодда ҳолат тартиби амалда бўлганди.Перу ҳукумати ва Sentier Lumineux исёнчилари ўртасидаги қарама-қаршилик 1980-2000 йилларда кузатилган бўлиб, натижада 70 мингга яқин одам ҳалок бўлган, 15 мингга фуқаро бедарак йўқолган.
Изоҳ (0)