Тайваннинг Синьбэй шаҳридаги аквапаркда юз берган портлаш ва ёнғин натижасида жабрланганлар сони камида 519 кишини ташкил этади. Улар орасида тўрт нафар Хитой фуқароси ҳам бор, дея хабар бермоқда «Ведомости».
Тайвань маъмуриятининг маълум қилишича, оғир жароҳат олган 194 киши шошилинч тиббий ёрдам кўрсатиш учун яқин орадаги касалхоналарга етказилган.
Аввалроқ Тайванда жойлашган аквапаркдаги ёнғин маҳаллий вақт билан 20:30да, Color Play Asia номли «ранглар байрами»нинг асосий саҳнаси вақтида бошланган. Ушбу байрам вақтида қатнашчилар бир-бирларига турли рангдаги кукунларни сепишади.
Полиция тахминига кўра, мазкур кукунлар қизиб турган ёритиш ускуналарига тегиши натижасида ёнғин келиб чиққан.
Изоҳ (0)