Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин июнь ойида бир неча бор тадбирларда Ким Ир Сен ва Ким Чен Ирнинг тасвири туширилган нишонларсиз иштирок этди. Бу ҳақда Газета.ru хабар бермоқда.
Япониянинг NHK телеканали маълумотларига кўра, Ким Чен Ин 13 июнь куни Ҳаво ҳужумидан мудофаа академиясига, 6 июнь куни илмий-тадқиқот институтига ва 25 июнь куни Пхеньян аэропортига нишонсиз борган. Буни тасдиқловчи фотосуратлар Шимолий Кореянинг марказий газетасида эълон қилинган.
Қайд этишларича, КХДРда барча амалдорлар мамлакатнинг аввалги етакчиларининг суратлари туширилган нишонларни тақиб юришади. Таҳлилчиларнинг фикрича, Ким Чен Иннинг нишонни тақмаётгани у отаси ва бобосининг таъсиридан ҳоли равишда ўз ҳокимиятини мустаҳкамлашга қарор қилганидан дарак бўлиши мумкин.
Изоҳ (0)