Фолкленд оролларида нефть қазиб олиш билан шуғулланувчи бешта компания мулки ҳибсга олинди. BBC News хабарига кўра, мол-мулкни мусодара қилиш ҳақидаги қарор Аргентина федерал судьяси Лилиан Херраэс томонидан қабул қилинган.
Суд қарорига Аргентинанинг ҳудудий сувларида экологик жиҳатдан хавфсиз бўлмаган ишлар олиб борилаётгани асос қилиб олинган.
Умумий ҳисобда 156 миллион долларлик мол-мулк мусодара қилинган. Мазкур чора АҚШ ва Франциянинг биттадан, Британиянинг учта компаниясига нисбатан татбиқ этилган.
Фолкленд ороллари (Аргентинада Мальвина ороллари деб аталади) 1982 йили Аргентина ва Буюк Британия ўртасидаги ҳудудий низога сабаб бўлган ва охир-оқибат орол устидан назорат Лондон қўлида қолган. Оролдан нефть захиралари топилгани мазкур зиддиятни янада кескинлаштирди.
Изоҳ (0)