27 июнь куни Италиянинг Рим шаҳрида APB турнирининг биринчи даврасидаги 81 килограммгача бўлган вазн тоифасида биринчи мусобақалари бўлиб ўтади, деб ёзади «12news.uz». Ушбу кеча доирасида иккита жанг ўтказилади: ўзбекистонлик Ойбек Мамазулунов (рейтингда 7-ўрин) франциялик Мишель Серж (6-ўрин) билан, ва россиялик Никита Иванов (5-ўрин) жазоирлик Абдулхафид Беншабл (8-ўрин) билан курашади.
Нашр таъкидлашича, Ойбек APB рейтинг мусобақасининг сўнгги жангида Мишель билан учрашган ва жангни бой берган эди.
Ушбу матчларда боксчилар APB рейтингидаги ўринлар учун жанг қилади. Олимпиада лицензияларини турнир жадвалида биринчи тўртта поғонани банд этган жангчилар қўлга киритади.
Изоҳ (0)