Таниқли америкалик актёр, режиссёр ва продюсер Стивен Сигал жанг санъати бўйича Қозоғистонда мастер-класс ўтказди. Унда 70 га яқин Қозоғистон айкидо федерацияси спортчилари ва ўқувчилар саройи тарбияланувчилари қатнашди, деб хабар қилади «Zakon.kz».
Стивен Сигал Остонага биринчи марта ташкил қилинаётган Халқаро жанг санъати фестивалида иштирок этиш учун ташриф буюрган.
Фестивалда Америка, Қозоғистон, Хитой, Россия, Чехия, Жанубий Корея ва Япониянинг энг яхши кураш усталари иштирок этади. Ушбу фестиваль давомида айкидо, жиу-житсу, карате, таэквондо, қўл жанги, кендо, шаолинь ва бошқа жанг турлари бўйича кўргазмали жанглар ўтказилади.
Изоҳ (0)