Россия либерал-демократик партияси етакчиси Владимир Жириновскийнинг ўғли, Давлат думаси вице-спикери Игорь Лебедев Россия футбол иттифоқи президентлиги учун ўтказиладиган сайловларда иштирок этади, деб хабар беради «Championat.com».
Бу ҳақда сиёсатчининг ўзи Twitter орқали маълум қилди. РФИ президентлиги учун Лебедевнинг номзодини Смоленск футбол федерацияси илгари сурди.
Олдинроқ Лебедевни РФИ президенти этиб тайинлашни Давлат думасининг спорт қўмитаси раҳбари Игорь Ананских ҳам таклиф қилганди.
31 май куни РФИнинг аввалги раҳбари Николай Толстих истеъфога чиқарилган. Айни вақтда иттифоқни вице-президент Никита Симонян вақтинча бошқариб турибди.
Сайловлар 2 сентябрь куни РФИнинг навбатдан ташқари анжуманида ўтказилади. Россия спорт вазири Виталий Мутко ва футбол амалдори Валерий Газзаев ҳам сайловда иштирок этишини маълум қилган.
Изоҳ (0)