Туркиянинг Истанбул шаҳрида теннис бўйича «Фьючерс» туркумига кирувчи турнир давом этмоқда, деб хабар беради «Olamsport.com».
Мукофот жамғармаси 10 минг АҚШ долларидан иборат бўлган мусобақанинг асосий тўр баҳсларида ўзбекистонлик Темур Исмоилов ҳам ўз имкониятини синовдан ўтказяпти.
Турнирда бешинчи рақам остида таснифланган Исмоилов иккинчи давра баҳсида россиялик Маркос Каловелонис билан муносабатларига ойдинлик киритиб олди. Икки сетда 6:4, 6:3 ҳисобида зафар қучган Темур чорак финалга йўл олди. Бу босқичда унга турнирнинг учинчи ракеткаси латвиялик Мартинс Подзус қаршилик кўрсатади.
Эслатиб ўтамиз, Исмоилов биринчи даврада украиналик Вадим Алексеенкони мағлуб этганди.
Изоҳ (0)