Профессионал бокснинг супер оғир вазн тоифаси WBA йўналишида «мунтазам» жаҳон чемпиони ўзбекистонлик Руслан Чагаевнинг фикрича, британиялик ёш боксчи Энтони Жошуа вақти келиб украиналик Владимир Кличконинг ўрнини эгаллайди, деб хабар қилади «Olamsport.com».
«Мен Жошуанинг 2012 йили Лондонда бўлиб ўтган Олимпиада ва ундан кейинги жангларини кўрганман. У истеъдодли боксчи ва агар бундан унумли фойдалана олса, яқин келажакда Владимир Кличконинг ўрнини эгаллайди. Лекин бунинг учун аввал Кличко ўз қўлқопларини михга илиши керак», — деди Руслан Чагаев.
Изоҳ (0)