Грузия, АҚШ, Болгария, Руминия, Литва ва Латвия ҳарбийлари НАТОнинг Тбилиси яқинидаги Вазиани ҳарбий базасида июль ойида бўлиб ўтадиган Agile Spirit 2015 («Уддабуронлик кайфияти») ўқув машғулотларида қатнашади, дея хабар бермоқда «Европейская Правда» Альянснинг Европадаги Бирлашган қуролли кучлари бош қўмондони Адриан Брэдшоуга таяниб.
«НАТО Грузияга мудофаа қобилиятини ривожлантиришда ҳамда ҳарбий таълим ва машғулотларда ёрдам беради. Бу йил Грузияда НАТО билан ҳамкорликдаги ўқув маркази очилади. Июльда эса кўпмиллатли Agile Spirit 2015 машғулотлари ўтказилади», — деди Брэдшоу.
Изоҳ (0)