Жанубий Корея ҳукумати MERS коронавируси тарқалиши билан мамлакат иқтисодиётига етказилган салбий таъсирлар оқибатларини юмшатиш мақсадида парламет орқали 15 триллион вон (13,5 миллиард доллар) миқдоридаги қўшимча бюджетни тасдиқлатишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Жанубий Корея Молия вазирлиги мамлакатнинг 2015 йилги ялпи ички маҳсулоти (ЯИМ) ўсиши ҳажмини 3,1 фоизгача қисқартирди. Бу йил бошида прогноз қилинган кўрсаткич – 3,8 фоиздан ва ўтган йилги – 3,3 фоизлик кўрсаткичдан сезиларли кам. 2016 йилда ЯИМ 3,5 фоизга ўсиши тахмин қилинмоқда.
25-июнь ҳолатига кўра Жанубий Кореяда 180 киши MERS коронавируси билан зарарланган, 29 киши вафот этган, 2,6 минг кишига эса карантин тартиби тавсия этилган. Касалликнинг тарқалиши сайёҳлик соҳаси, меҳмонхона ва ресторан бизнеси, транспорт ва шоу-бизнесга салбий таъсир кўрсатди.
Изоҳ (0)