Япония бош вазири Синдзо Абэ Россия президенти Владимир Путинга икки томон учун қулай вақтда Японияга ташриф буюриш юзасидан берган таклифини тасдиқлади. Бу ҳақда 24 июнь, сешанба куни бўлиб ўтган телефон орқали сўзлашувда Абэнинг ўзи маълум қилган, дея хабар бермоқда «Ведомости» Кремль матбуот хизматига таяниб.
Телефон орқали суҳбатда Россия-Япония муносабатларининг муҳим мавзулари юзасидан фикр алмашилган, сиёсий, иқтисодий, ижтимоий йўналишларда, шунингдек, хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорликдан икки томоннинг ҳам манфаатдорлиги таъкидланган. Суҳбат мавзуларидан бири Украинадаги мураккаб вазият бўлган.
Изоҳ (0)