Фарғона шаҳрида яшовчи 1968 йилда туғилган эркак ўз юмушлари билан кўчага чиқди, деб ёзади «На посту» газетаси.
Кутилмаганда пайдо бўлган номаълум машина уни уриб кетди. Ҳайдовчи жабрланувчига ёрдам бермасдан воқеа жойидан ғойиб бўлди. Жабрланувчи тан жароҳатлари билан шифохонага ётқизилди. Бу ҳодиса ҳақида ҳуқуқ-тартибот органларига хабар берилди.
Ички ишлар идоралари вакиллари воқеа жойини кўздан кечирди ҳамда жабрланувчи ва гувоҳлардан кўрсатма олди. Олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ЙТҲни 1982 йилда туғилган фарғоналик шахс содир этгани аниқланди. У жавобгарликдан қўрқиб, воқеа жойидан қочиб кетганини тан олди. Аммо ҳайдовчи ўз ҳаракатлари учун барибир қонун олдида жавоб беради.
Изоҳ (0)