Россиянинг Урал федерал округи ва Пермь ўлкаси аҳолиси 22 июнь тунида 30 даражадан ошиқ ҳароратда қутб ёғдусини кўрди. Бу ҳолат Челябинск, Пермь ва Ивдель шаҳарларида қайд этилди. Коур обсерваториясида «ТАСС» мухбирига маълум қилишларича, ушбу табиат ҳодисаси тунда қайд этилган Ер геомагнит майдонидаги ўзгаришлар туфайли содир бўлган.
«Шимол ёғдуси йил фасллари ва ҳароратга боғлиқ бўлмаган табиат ҳодисасидир, — дея изоҳ беришди обсерваторияда. — Қуёшдаги 22 июнда содир бўлган қўзғалишлар сайёрамиз геомайдонига таъсир этган ва натижада Урал ҳамда Пермь ўлкасида шимол ёғдуси пайдо бўлган».
Охирги маротаба бундай ҳодиса бу ҳудудларда бундан беш йил аввал кузатилгани хабар қилинмоқда.
Изоҳ (0)