Германиялик эркак хотини билан ажрашгач, бутун мол-мулкни тенг иккига бўлгани ҳақидаги хабар Deutsche Anwaltauskunft юристлар бирлашмасининг тўқима ҳикояси бўлиб чиқди, деб ёзади Мeduza.
Бирлашма вакиллари айтишича, улар шу тариқа, ўзларини эҳтимолий ажрашувга тайёрлайдиган (масалан, никоҳ шартномаси ёрдамида) оилавий жуфтликлар жуда камчилик эканлигига эътибор қаратмоқчи бўлган. Бироқ улар ушбу ҳазиломуз хабар бунчалик кенг тарқалишини кутмаган.
Умумий мол-мулкни арралаб ташлаган эркак ҳақидаги хабар уйдирма бўлса-да, тенг ярмидан бўлинган буюмлар ҳақиқатда мавжуд ва сотувга қўйилгани ҳам рост. Ҳазил муаллифлари eBay’да максимал нарх таклиф қилган харидорларни аслида бундай ажрашув бўлмагани ҳақида огоҳлантиришга ваъда берди.
Изоҳ (0)