Қирғизистонда мурдалар билан расмга тушиб, сўнг уни интернетга жойлаган талабалар кимлиги аниқланди, дея хабар бермоқда «Knews.kg» мамлакат ички ишлар вазирлигига таяниб.
Нашр эслатишича, аввалроқ ижтимоий тармоқлардан бирида оқ халат кийган талаба қизлар моргда жасад ёриш фонида тушган сурат пайдо бўлган ва у фойдаланувчилар норозилигига сабаб бўлган эди.
Улар Қирғизистон давлат тиббиёт академияси талабалари бўлиб чиқди. Улар тақиқларга қарамай, моргга уяли телефон олиб кирган ва ўқитувчилар кўзини шамғалат қилиб суратга тушган.
Айни пайтда ушбу ҳолат бўйича ҳужжатлар юридик жиҳатдан баҳо бериш учун Бишкек ИИББ тергов бошқармасига топширилди.
Изоҳ (0)