Шимолий Корея икки нафар Жанубий Корея фуқароларини АҚШ ва Жанубий Корея фойдасига жосуслик қилишда айблаб бир умрлик қамоққа маҳкум этди, дея хабар бермоқда «РИА Новости».
Бунда гап аввалроқ ҳибсга олинган ва кейинчалик ўзлари КХДР душманларининг разведка хизматлари фойдасига фаолият юритаётганини тан олган Ким Гук Ки ва Сой Чхун Гил ҳақида бормоқда.
Нашр эслатишича, аввалроқ Корея Республикаси ҳукумати КХДРда қўлга олинганларни, жумладан ушбу икки фуқарони озод этишни сўраган эди, бироқ бу талаб жавобсиз қолди.
Изоҳ (0)