«Аэрофлот», авиакомпаниянинг собиқ бош директори Борис Березовскийнинг ворисларидан 110 миллион долларни ундириб олишни мўлжалламоқда, деб хабар беради «Meduza».
Россия бош прокуратураси Березовскийнинг 110 миллион доллар атрофидаги активларини ҳибсга олган. Авиакомпаниянинг ҳозирги бош директори Виталий Савельевнинг сўзларига кўра, «Аэрофлот» бу активларга даъво қилмоқчи.
Березовский ҳаётлигида «Аэрофлот» амалдордан 57 миллион долларни суд орқали ундириб олганди.
2007 йилда суд Березовскийни авиакомпаниядан 215 миллион рублни ўғирлашда айблаб, сиртдан 6 йилга озодликдан маҳрум қилганди. «Аэрофлот» компанияга етказилган 720 миллион рубллик зарарни ҳам қоплашни талаб қилиб чиққанди.
Борис Березовский 2013 йил 23 мартда Буюк Британияда ўз жонига қасд қилган. Ҳуқуқшуносларнинг ҳисоб-китобига кўра, Березовскийнинг қарзлари унинг ўлими вақтида 309 миллион фунт (тахминан 483 миллион доллар)ни ташкил этган.
Изоҳ (0)