Оқ уйнинг собиқ бош ошпази Уолтер Шейб 22 июнь куни Нью-Мексикодаги тоғда жонсиз ҳолда топилди, деб хабар беради CNN.
Шейб 13 июнда йўқолиб қолганди. Уни сўнгги марта Таос шаҳридан унча узоқ бўлмаган жойда кўришганди.
Ошпазнинг жасади тоғ орасидаги асосий пиёдалар сўқмоғидан 2 километр узоқликдан топилди. Тахминларга кўра, 61 ёшли ошпаз ёлғиз ўзи тоғда сайр қилмоқчи бўлган. Унинг ўлими сабаби аниқлаштирилмоқда.
Уолтер Шейб Оқ уйда 10 йил давомида бош ошпаз бўлиб ишлаган. 1994 йилда уни ўша вақтлардаги мамлакатнинг биринчи хоними Ҳиллари Клинтон ёллаганди.
Изоҳ (0)