Қозоғистон журналистлари иттифоқи энг яхши ишлар бўйича республика ижодий танлови натижаларини эълон қилди, деб хабар беради ТАСС.
Журналистлик тадқиқоти йўналишида Америка махсус хизмати собиқ ходими Эдвард Сноуден ғолиб деб топилди.
Мукофот унга «махсус хизматларнинг бутун дунё бўйича ахборот коммуникацияларини кузатганлиги ҳақидаги махфий маълумотни фош этгани учун» берилиши эълон қилинди.
Бу Сноуденнинг биринчи мукофоти эмас. Аввалроқ у Германияда прокурор ва судья Фриц Бауэр номидаги мукофотга лойиқ деб топилган, шунингдек Риденаур мукофотининг «ҳақиқат учун» йўналишидаги совриндори бўлган эди.
Изоҳ (0)