XVII асрда яшаган швециялик епископнинг қабридан тахминан беш ойлик эмбрион топилди, дея хабар бермоқда Daily Mail. Чақалоқ епископнинг қариндоши бўлганлиги ёки уни ўз сирини яширмоқчи бўлган хизматчилардан бири қабрга қўйганлиги номаълум.
Лунд епископи Педер Винструп XVII асрнинг таниқли диншуноси бўлган. Унинг шаҳар кафедрал собори сағанасида деярли умуман тегинилмасдан сақланган жасадини олимлар рентген ва компьютер томографияси ёрдамида текшириб, унинг ҳаёт тарзи ва касалликлари ҳақида ўрганмоқчи бўлди.
Тасодифан аниқланган топилма эса чала туғилган бола бўлиб, уни епископнинг оёғи ёнига атайлаб қўйишган. Винструп ва чақалоқ ўртасидаги қариндошлик алоқаларини ДНК таҳлили ёрдамида текшириб кўришмоқчи.
Изоҳ (0)