Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров Грознийга «Ҳарбий ифтихор шаҳри» номининг берилиши чечен халқига нисбатан адолат қарор топиши эканлигини айтди, дея хабар бермоқда «Газета.ru».
«Президентимиз, олий бош қўмондонимиз шарафи билан адолат қарор топди ва шаҳар Ҳарбий ифтихор шаҳри номига эга бўлди. Биз бундан фахрланамиз», — деди Қодиров.
Нашр эслатишича, Хотира ва мотам кунида Россия президенти Владимир Путин Грозний ва бошқа бир қатор шаҳарлар вакилларига «Ҳарбий ифтихор шаҳри» фахрий номига эга бўлганлиги ҳақидаги ёрлиқларни топширган эди.
Изоҳ (0)