Тошкент шаҳрининг Амир Темур шоҳкўчасида жойлашган светофор яқинида 10 сония ичида олтита қўпол қоидабузарлик содир этилгани қайд этилди. Ушбу ҳолат «Дарё» мобил мухбири томонидан видеога олинди.
21 июнь куни соат 18:14 да автомобиль видеорегистраторидан ёзиб олинган лавҳада кетма-кет олтита автомобиль қизил чироққа тўхтамай ўтиб кетгани кўриниб туради.
Жумладан, видеонинг 8-сониясида давлат рақами 10 Z 969 DA бўлган оқ Nexia, 9-сониясида рақми аниқланмаган оқ Spark, 11-сониясида давлат рақами 01 Y 084 PA бўлган оқ Matiz, 13-сониясида давлат рақами 01 P 721 RA бўлган кулранг Lacetti, 16-сониясида давлат рақами 01 R 233 SA бўлган оқ Spark, 18-сониясида рақами аниқланмаган кулранг «Жигули 099» қизил чироққа ўтиб кетган.
Транспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан светофорнинг тақиқловчи сигналига бўйсунмай ўтиш учун энг кам иш ҳақининг икки баравари (2015 йил 22 июнь учун 236 800 сўм) миқдорида жарима белгиланган бўлиб, ушбу ҳолатда 10 сония ичида 1 420 800 сўмлик жарима солиниши мумкин эди.
Изоҳ (0)