Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ўртасида ўзаро ҳамкорлик юзасидан меморандум имзоланди.
Жорий йилнинг 13 март куни Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти ва Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ўртасида икки томонлама англашув меморандуми имзоланди.
Мазкур меморандумнинг асосий мақсади – солиқ қўмитаси ва унинг ҳудудий бошқармалари ходимларининг касбий малакасини ошириш, хусусан, уларни халқаро солиқ сиёсати ва замонавий молиявий тенденцияларга оид билим ва кўникмалар билан таъминлашдир. Шунингдек, институт талабаларининг солиқ органларида амалиёт ўташ имкониятларини кенгайтириш ҳамда битирувчиларни иш билан таъминлаш ушбу ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан бири этиб белгиланди.
Маросимда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси ҳамда Тошкент шаҳридаги Сингапур менежментни ривожлантириш институти раҳбарияти, масъул ходимлар ва битирувчи курс талабалари иштирок этишди.
Бизни ижтимоий тармоқларда кузатинг
Реклама ҳуқуқи асосида.
Изоҳ (0)