Бутун дунёда Халқаро йога кунини нишонлаш доирасида Ҳиндистоннинг Тошкентдаги элчихонаси ва Лал Баҳодур Шастри номидаги Ҳинд маданият маркази БМТнинг Тошкентдаги ахборот идораси билан ҳамкорликда 21 июнь куни «Бунёдкор» стадионида кенг жамоатчилик учун йога чиқишларини ўтказишни режалаштирмоқда, деб хабар берди UzDaily.
Ушбу тадбир бепул рўйхатдан ўтиш орқали барча учун очиқ. Тадбирда ўзбек эстрадаси юлдузларидан Шаҳло Аҳмедова ва Лола Йўлдошева иштирок этиши кутилмоқда. Ташкилотчиларнинг сўзларига кўра, иштирокчилар ўзлари билан машғулотлар учун гиламча олиб келишлари керак бўлади.
Қайд этилишича, 21 июнни Халқаро йога куни деб эълон қилиш тўғрисидаги резолюция Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош ассамблеясининг 69-сессиясида қабул қилинган.
Изоҳ (0)