Facebook’даги «Обшчественний контроль» гуруҳига идиш-товоқларни кўчадаги ариқда юваётган аёл акс эттирилган суратлар жойлаштирилди.
Изоҳда ёзилишича, суратлар 17 июнь куни Сергели ярмаркаси яқинидаги кафе ёнида олинган. Аммо бу айнан қайси кафе эканлиги айтилмаган.
Пост остида изоҳ қолдирган фойдаланувчиларнинг аксарияти бу иш гигиена қоидаларига зид эканлиги ва хўрандаларнинг соғлиғини хавф остида қолдиришини ёзган.
Ишчиларга шароит яратиб бермаган кафе раҳбари ҳам танқидга учраган.
Фойдаланувчилардан баъзилари идиш-товоқларни кафе ишчилари эмас, маҳаллий аҳоли ариқда ювишини ёзган.
Изоҳ (0)