Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг 21 ёшли талабаси наманганлик Марат Дусеев ОТМ ётоқхонасидаги ўз хонасида жонсиз ҳолда топилди, дея хабар бермоқда «Газета.uz» университет талабаларига таяниб.
15 июнь, душанба куни Маратнинг хонадоши уйидан келиб, пичоқ орқали етказилган жароҳатлари бўлган жасадни кўрган.
Шу пайтгача воқеа ҳақида расмий хабар берилганича йўқ.
Марат университетнинг иккинчи босқичида ўқирди, аълочи талабалардан бири эди. У айрим босма ОАВ ва баъзи интернет-нашрлар билан ҳамкорлик қиларди. Бошқа талабалар билан келишмовчиликда бўлган-бўлмагани номаълум.
17 июнь куни йигит Наманганда дафн этилди. Ўлим факти бўйича жиноий иш қўзғатилди.
Изоҳ (0)