Ўзбекистонда улгуржи ва чакана савдо корхоналари учун савдо устамасининг юқори чегарасини белгилаш орқали дори воситалари ва тиббий буюмлар нархини пасайтириш режалаштирилмоқда, деб хабар беради UzDaily.
Вазирлар Маҳакамасининг «Фармацевтик фаолиятни тартибга солиш ҳамда дори воситалари ва тиббий буюмлар учун нарх белгилаш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси «Норматив ҳуқуқий ҳужжатларнинг муҳокамаси» сайтида эълон қилинди.
Унга кўра, Ўзбекистон ҳукумати 2015 йил 1 августдан улгуржи савдо корхоналари учун бошланғич нархнинг 10 фоизидан кўп бўлмаган ҳажмдаги, чакана савдо корхоналари учун харид нархининг 20 фоизидан кўп бўлмаган ҳажмдаги савдо устамаларининг юқори чегарасини белгилайди.
Изоҳ (0)