Тошкентдаги Ёшлар ижод саройида 19 июнь куни «Рақс сеҳри» фестивали бўлиб ўтади. Бу ҳақда UZ24 хабар бермоқда.
Миллий жаҳон рақсларига бағишланган мазкур тадбирда 15-25 ёш оралиғидаги ўсмирлар ва қизлар иштирок этиши мумкин.
Фестиваль давомида «Энг яхши миллий рақс ижрочиси», «Энг яхши жаҳон рақси ижрочиси», «Миллий рақслар бўйича энг яхши жамоа», «Жаҳон рақслари бўйича энг яхши жамоа», «Оригинал ижро», «Томошабинлар меҳри», «Оригинал рақс ғояси учун», «Миллий анъаналар тарғиботи учун» йўналишлари бўйича ғолиблар аниқланади.
Изоҳ (0)