Француз режиссёри Фредерик Обюртен томонидан суратга олинган, ФИФА ташкилотининг яратилишига бағишланган «Орзулар лигаси» спорт драмаси Америка кинопрокати тарихидаги энг муваффақиятсиз фильмга айланди, деб хабар қилади «Сегодня».
Фильм премьераси 2014 йил Канн кинофестивалида бўлиб ўтганди, АҚШ прокатига эса у 2015 йил 5 июнда чиқди. 25—30 миллион долларга олинган фильмнинг 80 фоиз маблағини ФИФА тақдим этганди. «Орзулар лигаси» АҚШда прокатнинг биринчи ҳафтасида 10 та кинотеатрда бор-йўғи 918 доллар йиғди.
Бунгача касса йиғими бўйича АҚШда энг ёмон кўрсаткич 2012 йилда рок-мюзикл жанрида суратга олинган «Мен вампирдан бўса олдим» фильмига тегишли эди.
Изоҳ (0)